

"Қуръа ҳақида гапирадиган бўлсак, ўз номи билан бу — Осиё Элита Чемпионлар лигаси. Бундай даражадаги турнирда осон рақибнинг ўзи бўлмайди. Бу йилги мусобақа ўтган йилгиларидан ҳам мураккаброқ кечиши аниқ. Сабаби, бу сафар Саудия Арабистонининг топ-клубларига қарши майдонга тушамиз. Қувонарлиси, Саудия Арабистонининг учта гранд жамоаси айнан Фарғонага ташриф буюради. Амалдаги чемпион, "Ал Аҳли" ҳамда "Ал Иттиҳод" каби клубларнинг салоҳиятини ҳамма жуда яхши билади.
Сафар учрашувларимиз ҳам енгил кечмайди, уларнинг ҳам ўзига хос қийинчиликлари ва босими бор. Ҳар бир ўйин кескин ва оғир курашлар остида ўтиши аниқ. Лекин биз ушбу нуфузли мусобақада муносиб иштирок этиш учун бор имкониятимизни ишга соламиз. Ҳозирда жамоамиз томонидан ҳар томонлама пухта тайёргарлик жараёни олиб борилмоқда. Ниятимиз холис — халқаро майдонда юртимиз ва вилоятимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш", – деди фарғоналиклар устози.



