UZ

Сўнгги янгиликлар

16:00Миржалол Қосимов ҳеч қачон "Андижон"га ютқазмаган   1 14:54"Сўғдиёна" билан ўйиндан олдин "Нефтчи"да битта йўқотиш  1 14:40"Навбаҳор"га 3 та гол урган "Бухоро" футболчиси кейинги турда майдонга тушмайди  1 14:28"Қизилқум" – "Насаф" ўйинида пенальти белгиланиши керакмиди? Суперлиганинг 22-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  7 14:22Гвардиола "Арсенал"га қарши ўйин ҳақида: "Фаолиятимда ҳеч қачон бунчалик узоқ ҳимояланмаганмиз"  3 13:31Гол уриб, қизил карточка олган Экитике кечирим сўради  1 12:51Моуринью "Риу Аве" билан 1:1 ҳақида: "Бош ҳакамда ирода йўқ"  6 12:44ЎФФ президенти Миллий терма жамоа ўйинчилари билан учрашди  0 11:58Футзал. Бугун Ўзбекистон Қирғизистон билан ўйнайди  0 10:55Пролига. "Олимпик-Mobiuz" бугун Нукусда меҳмон бўлади  0 10:32МЮ қишда тажрибалироқ дарвозабон билан шартнома имзоламоқчи  5 09:38"Ливерпуль" ҳужумчиси гол уриши билан қизил олди  0 09:10ФИФА 2030 йилги жаҳон чемпионатини 64 та жамоа билан ўтказишдан манфаатдор - манба  17 09:05Goal. 2026 йилги "Олтин тўп" даъвогарлар рейтингини тузди. Амалдаги "Олтин тўп" соҳиби ТОП-5 да ҳам эмас  14 08:47Расман: "Барселона" юлдузларидан бири жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  4

Темур Кападзе: "Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор" Янгиликлар

Темур Кападзе: "Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор"

Coca-Cola Суперлигасининг 24-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Металлург" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Темур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.



Ўйин ҳақида

- Ғалаба билан жамоани табриклайман. Бугун йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Охирги 5-10 дақиқани инобатга олмаса, ҳаммаси яхши эди. Яхши имкониятларга эга бўлдик. Камчиликлар бор, ўз устимизда ишлашда давом этамиз.

- Бугун "Металлург" иккита голни ҳам ўз хатолари эвазига ўтказиб юборди. Вазиятлар кўп бўлди, лекин фойдаланиш самарадорлиги кам бўлди. Бу ҳақда фикрингиз қандай?

- Бу бугунги ҳолат эмас. Албатта, маҳорат ва тажриба муҳим. Бу каби холатлар устида кўп ишлаяпмиз. Майдонда руҳий ҳолатнинг ҳам таъсири бор. 

- Суперлигада "Олимпик"нинг иштирокидан кўнглингиз тўлаяптими?

- Албатта кўнглим тўлди. Биз ҳозир Суперлигада ўйнаяпмиз. Кучли жамоалар жам бўлган чемпионат. Ҳар бир ўйин бизга фойдали бўлди. Тажриба томонидан, футболчиларнинг ўсиши томонидан фойдали мавсум бўлди деб ўйлайман. Кўп дуранг қайд этдик. Ютқазганимиз биз учун ютуқ. Ўша дуранг қайд этилган ўйинларда ҳам 50 фоиз ғалабага ҳақлироқ эдик. Натижадан кўра шу йигитларнинг қанчалик ўсганлиги муҳим.

- "Металлург" қизил олганидан сўнг аксинча яхшироқ ўйин кўрсатди. Охирги 7-8 дақиқа давомида рақиб кучли футбол намойиш этди...

- Биз шошилишни бошладик. Аксинча, бундай холатда янада кўпроқ вазият яратиш мумкин эди. Бу борада ишлаймиз. "Металлург" натижага қарамасдан таваккал қилиб олдинга ўтди. Бу бизга тажриба бўлади.

- Муҳаммадали Ғиёсовнинг ўйини ҳақида...

- Бугун у яхши ўйнади. Пенальти ишлади, гол урди. Иккинчи голда ҳам зўр ҳаракат қилди. Унинг учун хурсандман. Шундай давом этса асосий таркибдаги ўрнини мустаҳкамлайди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика