

Илҳом Мўминжонов: “Қўқон-1912” жамоасини кейинги босқичга чиққани билан табриклайман. Яхши ва қизиқарли ўйин бўлди. Имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Дарвозабонимизнинг қўпол хатоси туфайли гол ўтказиб юбордик. Йигитлар бор кучини бериб ўйнайшди. Энди “Металлург” эътиборини Пролиганинг кейинги турига қаратади”.
- Жамоа ҳужумда имкониятлар яратмоқда. Муаммо нимада деб ўйлайсиз?
- Голга жуда яқин келдик. Футболда бир ибора бор: “Сен урмасанг, сенга уришади”. Машғулотларда бунинг устида ишлаймиз ва ҳаммасини таҳлил қилиб чиқамиз. Ҳозир бор эътиборни Пролиганинг қолган уч ўйинига қаратамиз.
- Бугун бошланғич таркибда Пролигада асосий бўлган футболчилар киритилмади.
- Кубокда ўйин амалиёти кам бўлиб қолаётганларга имконият беришга қарор қилгандим. Уларнинг баъзилари асосий таркиб футболчисига ҳам айланишди.



