Европа Лигаси. "Астон Вилла" финалда "Фрайбург"ни мағлуб этиб, чемпион бўлди

21 май 2026, 01:50
Унаи Эмери бешинчи бор мазкур турнир ғолибига айланди.

“Фрайбург” — “Астон Вилла” 0:3

Голлар: 41 - Юри Тилеманс, 45+3 - Эмилиано Буэндия, 58 - Морган Рожерс

“Фрайбург”: 1. Ноа Атуболу, 17. Лукас Кюблер (33. Жорди Макенго, 73’), 28. Маттиас Гинтер, 3. Филипп Линхарт (37. Максимилиан Розенфельдер, 61’), 29. Филипп Трой, 8. Максимилиан Эггештайн, 44. Йохан Манзамби, 19. Ян-Никлас Бесте (30. Кристиан Гюнтер, 86’), 32. Винченцо Грифо (7. Дерри Шерхант, 73’), 27. Николас Хефлер (9. Лукас Хёлер, 61’), 31. Игор Матанович.

Захира: 21. Флориан Мюллер, 24. Янник Хут, 5. Антони Юнг, 43. Бруно Огбус, 6. Патрик Остерхаге, 22. Сирьяк Ирье, 26. Максимилиан Филипп.

“Астон Вилла”: 23. Эмилиано Мартинес, 2. Мэтти Кэш, 4. Эзри Конса, 14. Пау Торрес (5. Тайрон Мингз, 88’), 12. Люка Динь, 3. Виктор Линделёф (24. Амаду Онана, 66’), 8. Юри Тилеманс (21. Дуглас Луис, 88’), 7. Жон Макгинн, 27. Морган Рожерс, 10. Эмилиано Буэндия (19. Жейдон Санчо, 81’), 11. Олли Уоткинс.

Захира: 40. Марко Бизот, 64. Жеймс Райт, 16. Андрес Гарсия, 26. Ламар Богард, 9. Харви Эллиотт, 18. Тэмми Абрахам, 31. Леон Бэйли.

Огоҳлантиришлар: 5 - Филипп Трой, 15 - Эмилиано Буэндия, 21 - Мэтти Кэш, 84 - Жон Макгинн

🕘 90+1. Ўйин якунланди, “АСТОН ВИЛЛА” – ЧЕМПИОН!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 1 дақиқа қўшиб берилди.

84. Яна ҳужум “Фрайбург”дан. Макгинннинг бош билан берилган зарбаси дарвозага аниқ бормади.

81. Сўнгги декада бошланди, буёғига учрашув “қизиши” аниқ.

79. Макгиннинг ерлатиб берган зарбасини дарвозабон ушлаб олди.

75. Буэндия! Қандай қилиб? Ажойиб комбинаци якунида Эмилиано дарвозагача 4 метр масофадан зарба берди, Атуболу ушлаб олди!

73. Эмилиано ўзига берилган зарбадан сўнги ушлаб олди.

70. Кэшнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.

69. Уоткисн қулай вазиятга чиқди, бироқ Гинтерни алдаб ўта олмади.

68. “Вилла” футболчисининг зарбасидан сўнг тўпни Атублоу ушлаб олди.

66. Учрашув темпи юқори эмас, англияликлар катта куч билан ҳимояда бўлиб турибди.

🔄 61. “Фрайбург” бир вақтни ўзида икки футболчини алмаштирди.

61. Матановичнинг бош билан берган зарбаси ноаниқ.

59. Бир соат ўтди ва катта эҳтимол билан финал тақдири ҳал бўлди)

gettyimages-2277342454-2048x2048.jpg

⚽️ 58. ГОЛ! Рожерс ҳисобни йириклаштирди! Дин тўпни Буэндияга узатди, унинг ерлатиб берган зарбасини Рожерс дарвозага киритди!

54. Уоткинс ҳаволатиб узатилган тўпни дарвозага йўллади, бироқ ноаниқ бўлди.

50. Буэндиянинг зарбаси кучсиз чиқди.

48. Англияликлар ҳужумда фаол, немислардан эса фаоллик кўрмаяпмиз.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

📊 Биринчи бўлимдан кейинги статистика:

Тўп назорати - 42% - 58%

Дарвоза томон зарбалар - 3 - 9

Аниқ зарбалар - 1 - 3

Бурчак зарбалар - 1 - 4

Узатмалар аниқлиги - 80% - 85%

Сейвлар - 1 - 1

🕘 45+4. Дастлабки бўлим якунланди.

gettyimages-2276719652-2048x2048.jpg

⚽️ 45+3. ГОЛ! Буэндия ҳисобни иккитага оширди! Эмилианонинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси аниқ чиқди ва голга айланди!

45+2. Консанинг зарбаси кучсиз чиқди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Ҳисоб очилди, буёғига германияликлар олдинга юриш қилиши аниқ.

gettyimages-2276717042-2048x2048.jpg

⚽️ 41. ГОЛ! Тилеманс ҳисобни очди! Чап қанотдан узатилган зарбани Юри тўхтатмасдан зарба берди ва аниқ бўлди!

39. Манзамби чап қанотдан кириб бориб марказроққа узатди тўпни, бироқ ҳеч ким йўқ якуний зарба учун.

37. “Астон Вилла” олдинга юриш қилди, Макгинн ва Рожерснинг зарбаларини рақиб ҳимоячилари “блок” қўйиб, дарвозага ўтказишмади.

34. Манзамбининг узоқдан берган зарбасидан сўнг тўпни Мартинес ушлаб олди.

30. Ярим соат ўтди, бироқ ўтган дақиқаларда айтарли ҳужум кўрмадик. Учрашув боши анчагина қизиқроқ эди.

🟨 21. Мэтти Кэш рақибга нисбатан жуда қўпол ишлатилди ва огоҳлантирилди.

19. Майдонда кураш кучаймоқда.

17. Хефлернинг ерлатиб берган зарбаси ноаниқ бўлди.

🟨 15. Ўн дақиқа ўтиб, яна огоҳлантириш, бу сафар Эмилиано Буэндияга.

14. Темп бошидагига қараганда бироз пасайди, майдон марказида кечяпти ўйин.

🟨 5. Бош ҳакам ҳеч кимни аяб ўтирадиганга ўхшамаяпти: Тройга сариқ карточка кўрсатилди.

3. Уоткинснинг кучли харбасини Атублоу қайтарди!

Биласизми, бугунги финал бир неча жиҳат билан аҳамиятли. Санаймиз:

  • Ўйин Истанбулда ўтмоқда. Нафақат жамоалар мухилслари, балки туркиялик мухлислар ҳам стадиондан фаол қўллаб-қувватлашади;

  • Икки жамоа таркибида ҳам қатор машҳур футболчилар бор: масалан, “Фрайбург”да Гинтер, “Вилла”да Эмилиано Мартинес, Санчо, Абрахам;

  • Англия клуби бош мураббийи Унаи Эмери ушбу мусобақа “қироли”. У жами тўрт марта - уч бор “Севилья”, бир маробата “Вилярреал” билан мазкур турнирни ютган.

2. Германияликлар ҳужум билан бошлад, дастлабки зарба Матановичдан бўлди, бироқ ноаниқ.

⚽️ 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни УЕФА Европа Лигасининг 2025/2026 йилги мавсум финал учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›