

Ўйинни 75 504 нафар мухлис томоша қилган.
"Corriere dello Sport" хабарига кўра, бу ўйинда Италия футболи тарихида чипта сотишдан тушган даромад бўйича рекорд ўрнатилди – "Интер" 14,7 млн евро даромад олди. Аввалги максимал кўрсаткич 2023 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалида "Интер" ва "Милан" ўртасида кузатилган бўлиб, ўшанда 12,5 млн евро ишлаб топилганди.
Энди Милан клубини Франция гранди "Пари Сен-Жермен" билан сўнгги қарама-қаршилик кутиб турибди. Чемпионлар Лигаси финали 31 май куни Мюнхендаги "Альянц Арена"да бўлиб ўтади.



