

30 май куни ПСЖ Чемпионлар Лигаси финалида "Арсенал"ни пенальтилар сериясига кўра (1-1, 4-3) мағлуб этди. Габриэл "канонирлар" сафида бешинчи пенальтини амалга оширди. 28 ёшли ҳимоячи ноаниқ зарба йўллаши оқибатида Лондон жамоаси парижликларга мағлуб бўлди.

"Бу оғриқли, лекин мен жамоа ва бу мавсумда биргаликда эришган барча ютуқларимиз билан фахрланаман. Ҳар бир қадамда қўллаб-қувватлаган ажойиб мухлисларимизга раҳмат. Сиз бу йўлни биз билан нишонлашга ва параддан завқланишга лойиқсиз", – деди Габриэл.
"Арсенал"нинг 31 май кунги паради АПЛ рекордини ўрнатди.



