2029 йилги ЕЧЛ финали қаерда бўлади? Икки номзод бор

11 июн 2026, 22:30
2028/29 йилги ЕЧЛ финали қайси стадионда ўтказилиши масаласи ҳали ҳам очиқ қолмоқда.

УЕФА олдида икки стадион номзоди бор - "Камп Ноу" ёки "Уэмбли". Ташкилот финални қабул қилиш бўйича фақат икки ариза олган. Аризаларни топшириш муддати чоршанба куни якунланди.

Якуний қарор УЕФА Ижроия қўмитасининг 15 сентябрь куни бўлиб ўтадиган йиғилишида эълон қилинади.

Агар танлов "Камп Ноу" фойдасига ҳал бўлса, "Барселона" стадиони ўз тарихида учинчи марта Европа Чемпионлар кубоги/Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилади. Бу ерда аввал 1989 йил "Милан" "Стяуа"ни 4:0 ҳисобида, 1999 йил "Манчестер Юнайтед" эса "Бавария"ни 2:1 ҳисобида енгган.

"Уэмбли" эса бугунга қадар саккиз марта Чемпионлар кубоги ёки Чемпионлар лигаси финалига мезбонлик қилган:

1963: "Милан" – "Бенфика" 2:1
1968: "Манчестер Юнайтед" – "Бенфика" 4:1
1971: "Аякс" – "Панатинаикос" 2:0
1978: "Ливерпуль" – "Брюгге" 1:0
1992: "Барселона" – "Сампдория" 1:0
2011: "Барселона" – "Манчестер Юнайтед" 3:1
2013: "Бавария" – "Боруссия" Дортмунд 2:1
2024: "Реал Мадрид" – "Боруссия" Д 2:0

Шу тариқа, 2029 йилги ЕЧЛ финали қайси стадионда бўлиши 15 сентябрь куни маълум бўлади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Goal