

"Сантьяго Гарсия айни пайтда биз билан машғулотларда иштирок этмоқда, бироқ у жамоа сафига бироз кечроқ келиб қўшилди. Тартиб-қоидалар билан боғлиқ ҳуқуқий масалалар сабабли, футболчи маълум муддат Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида бўлишига тўғри келди. Ишончим комилки, у босқичма-босқич жамоага мослашиб, умумий жараёнга тўлиқ киришиб кетади", деди 44 ёшли мутахассис.
21 ёшли ҳужумчининг шартномаси йил якунига қадар амал қилади. Унинг сўнгги жамоаси Босния ва Герцеговинанинг "Железничар" клуби ҳисобланади.



