LIVE. Ла Лига. "Эспаньол" — "Реал Мадрид" 1:1 (матнли трансляция)

23 авг 2026, 00:22
Испания Ла Лигаси 2-тури доирасидаги учрашувнинг матнли трансляциясини ушбу саҳифада кузатиб боришингиз мумкин.

"Эспаньол" — "Реал Мадрид" 1:1

Голлар: 9 - Жуд Беллингем, 30 - Алекс Калатрава

“Эспаньол”: 13. Марко Дмитрович, 23. Умар Эль-Ҳилали, 5. Клеменс Ридель, 14. Унай Нуньеш, 21. Рохер Инохо, 4. Урко Гонсалес, 8. Эду Эспосито, 28. Хави Эрнандес, 22. Алекс Калатрава, 24. Тайрис Долан, 9. Роберто Фернандес.

Захира: 1. Анхель Фортуньо, 31. Льоренс Серред, 3. Квилиндсхи Хартман, 16. Ванья Дркушич, 27. Адама Тимера, 10. Поль Лосано, 20. Габриэл Москардо, 26. Рафель Бауса, 11. Пере Милья, 17. Хофре Каррерас, 18. Маркос Фернандес, 32. Хосе Анхель Лопес.

“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 4. Дин Хёйсен, 16. Ибраима Конате, 24. Дензел Дюмфрис, 18. Альваро Каррерас, 8. Федерико Вальверде, 20. Бернарду Силва, 7. Винисиус Жуниор, 15. Арда Гюлер, 5. Жуд Беллингем, 10. Килиан Мбаппе.

Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Серхио Местре, 12. Трент Александер-Арнольд, 17. Марк Кукурелья, 22. Антонио Рюдигер, 33. Марио Ривас, 6. Эдуарду Камавинга, 19. Карлос Эспи, 25. Ян Диоманде, 29. Хорхе Сестеро, 21. Браим Диас, 36. Алексис Сириа.

Огоҳлантиришлар: 32 - Винисиус Жуниор, 32 - Алекс Калатрава

45+3. Дастлабки бўлим якунланди.

45+2. Эспоситонинг зарбасидан кейин тўп Куртуага келиб тушди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

42. Яна франциялик ҳужумчи қулай вазиятдан зарба берди, аммо ноаниқ кетди.

38. Яна Килиандан зарба, бироқ буни ҳам “Эспаньол” посбони бартараф эта билди!

33. Мбаппе катта тезликда жарима майдончасига кириб бориб, зарба берди ва уни Дмитрович қайтарди. Кейинги зарба Дюмфрисдан бўлди, бироқ бу ноаниқ…

31. Барчаси қайтадан бошланади ва ўйин қизийди анча.

30. ГОЛ! Калатрава ҳисобни тенглаштирди! Чап қанотдан узатилган тўпни Алекс дарвозага зарба бериб, жойлади!

26. Яна бир зарба мезбонлардан: бу сафар Фернандес тепди, аммо ноаниқ бўлди.

26. Риделнинг кучли зарбасидан кейин тўпни Куртуа қайтарди!

23. Хёйсеннинг қоши ёрилган шекилли, қонаб турибди. Ҳакам унга тиббий ёрдам кўрсатилишини маълум қилди.

20. Дюмфриснинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

15. Мбаппенинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг тўп Дмитровичга бориб тушди.

14. Яна Мадрид фаол, жамоанинг ҳаракатлари тезроқ иккинчи голга уриниш эканлиги сезилиб турибди.

10. Тезкор гол кўрдик ўйинда, энди буёғига барселоналиклар нима қила олишади?!

gettyimages-2291590472-2048x2048.jpg

9. ГОЛ! Беллингем ҳисобни очди! Гюлернинг жарима зарбасидан узатган тўпини Жуд боши билан дарвозага жойлаб қўйди!

8. Тўп назорати тўлиқ мадридликларда, жамоа ҳужумлар ташкил этишга интилмоқда.

2. Илк дақиқалардан ўйин тўқнашув билан бошланди: Гюлер ва Эспосито тўқнашди, бош ҳакам бунга эътибор ҳам бермади.

1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Испания Ла Лигаси 2-тури доирасидаги "Эспаньол" — "Реал Мадрид" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia