

– Ўйин ҳақидаги фикрларингиз қандай?
– Ўйин, эҳтимол, барчага манзур бўлди. Яхши учрашув ўтказилди. Энг асосийси – биз бугун ғалаба қозондик, ўз характеримизни ва мустаҳкам иродамизни намойиш эта олдик. Мен, биринчи навбатда, йигитларга ўзимнинг миннатдорчилигимни билдираман. Ушбу учрашувга ташриф буюрган барча мухлислар, шубҳасиз, ўйиндан рози бўлишди. Биринчи бўлимга тўхталадиган бўлсак, ҳа, бироз қийинчилик туғилди. Иккинчи бўлимга эса юқори кайфият, кучли иштиёқ ва фидойилик билан чиқдик ҳамда, энг асосийси – мақсад қилинган натижага эришдик.
– Ўзингиз таъкидлаб ўтганингиздек, жамоага биринчи бўлимда ҳам иккинчи бўлимдаги каби ўйнашга нима тўсқинлик қилди? Ёки улар буни уддалай олишмадими?
– Бу вазиятда ўзимизнинг ҳам хатоларимиз кузатилди. Хусусан, олдинги чизиқда тўп назорати етарли даражада бўлмади. Бироқ, умуман олганда, рақиблар ҳеч қандай хавфли вазият ярата олишмади. Биз ҳаттоки ўзимизнинг хатомиз туфайли гол ўтказиб юбордик. Акс ҳолда, улар биринчи бўлимда бирорта ҳам хавфли вазият ярата олишмас эди. Тўғри, улар тўпга кўпроқ эгалик қилишди, лекин бу барибир асосий кўрсаткич эмас. Биз шунчаки тўғри тактикани йўлга қўйдик ва керакли натижага эришдик. Яна бир бор таъкидлайман, биринчи навбатда, йигитлардан миннатдорман.
– Навбатдаги турга оид сўнгги саволим: Тошкентда "Ғазалкент" жамоасига қарши кечадиган учрашувда қандай ҳаракат қилмоқчисизлар?
– Биз ҳар бир ўйинга, худди сўнгги учрашувдек, фақат ғалаба қозониш мақсадида майдонга тушамиз. Олдимизда бошқа ҳеч қандай вазифа йўқ. Мақсадимиз – фақат ғалаба.



