
Мазкур вазият ВАР ҳаками томонидан кўриб чиқилди. Шундан сўнг бош ҳакам ВАР ҳакамининг маълумотига асосан голни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Эксперт ҳакамлар гуруҳи хулосасига кўра, мазкур вазиятда ВАР ҳаками хатога йўл қўйган. Яъни, ВАР ҳаками бош ҳакамни вазиятни монитор орқали қайта кўриб чиқишга чақирмаган ва шу билан ВАР протоколи талабларини бузган.
Натижада бош ҳакам вазиятни шахсан монитор орқали кўриб қарор чиқмасдан, ВАР ҳакамининг маълумотига асосан голни бекор қилган.
Равшан Абдувоҳидов ВАР протоколи талабларини бузгани инобатга олиниб мавсум якунига қадар ВАР ҳакамлигидан четлатилди.