

“Шпорлар” "Брентфорд"га сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлишди — 0:3.
Ўйиннинг 12-дақиқасида мезбонлар ҳимоячиси Кин Льюис-Поттер ўзини кўрсатди. 33-дақиқада ярим ҳимоячи Виталий Янелт жамоасининг устунлигини оширди, 49-дақиқада эса ҳимоячи Майкл Кайоде якуний ҳисобни ўрнатди.
Бу ёзда "шпорлар" янги ўйинчилар учун 237 миллион фунт сарфлади: Сандро Тонали "Ньюкасл"дан 100 млн фунтга, Матеуш Фернандеш - "Вест Хэм"дан 85 млн, Жан-Пол ван Хекке "Брайтон"дан 52 млн. Шунингдек, жамоага Маркос Сенеси, Эндрю Робертсон ва Мартин Дубравка бепул қўшилди. Бундан ташқари, лондонликлар "Манчестер Сити"дан Савиньо ва Омар Мармушни сотиб олишга яқин.
"Тоттенхэм” ўтган мавсум якунларига кўра АПЛ турнир жадвалида 41 очко жамғариб, 17-ўринни эгаллади.





