“Арал” устози клубни тарк этди

22 авг 2026, 22:25
“Арал” мураббийи Неъматулла Қутибоев клубдан кетди.

“Неъматулла Қутибоев жамоамиз билан хайрлашди.

Мавсум бошланишидан олдин жамоамиз олдига Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилган эди. Аммо “Олимпик МобиУз"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг Неъматулла Қутибоев ўз аризасига кўра жамоамиз билан хайрлашди”, — дейилади клуб хабарида.

Маълумот учун, Неъматулла Қутибоев 2022 йилдан буён “Арал”ни бошқариб келаётганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Арал" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›