"Интер" Лаутаронинг "Барса"га трансферини "ҳатто 100 млн еврога" ҳам муҳокама қилишни истамайди

23 авг 2026, 01:14
"Интер" Лаутаро Мартинесни "Барселона"га қўйиб юбормоқчи эмас.

Аввалроқ каталонияликлар миланликлар жамоаси ҳужумчисини "Атлетико"дан Хулиан Альварес трансферига муқобил сифатида сотиб олиш имкониятини кўриб чиқаётгани хабар қилинганди.

Журналист Маттео Мореттонинг таъкидлашича, клублар ўртасидаги музокаралар ҳали бошланмаган. Унинг сўзларига кўра, италияликлар "ҳатто 100 миллион евролик трансферни” ҳам муҳокама қилишни истамайди.


Манба: Marca