Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" (матнли трансляция)

Оқил Абдубарноев
23 июл 2026, 20:00
Суперлига 13-туридан ўрин олган учрашуви бошланди.

Суперлига

13-тур

"Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0

Тошкент. “Олимпия” стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Жасур Мухторов

Қанот ҳакамлари: Ислом Азимов, Адҳамжон Рихсибоев

Захира ҳаками: Санжар Назаров

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Дилдора Рустамова

Комиссар: Аделя Курмаева

Гол: 1:0 – 5, Дилшоджон Комилов

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 4.Ислом Маматказин, 5.Дилшоджон Комилов, 7.Руслан Жиянов, 8.Диёр Холматов, 11.Ҳусайн Норчаев, 20.Қувондиқ Рўзиев, 21.Асадбек Раҳимжонов, 34.Георгий Жгереная, 70.Аббос Ғуломов, 97.Алекс Фернандес.

Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 3.Зафарбек Раҳимжонов, 13.Бенжамин Тейди, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Умар Адҳамзода, 23.Ваня Илич, 28.Жоэль Кожо, 30.Жасур Жалолиддинов.

"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шахзодбек Раҳматуллаев, 10.Ислом Кенжабоев (88.Отабек Жўрақўзиев, 5), 11.Лука Раткович, 15.Никола Кумбурович, 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбули Жигаури, 34.Григол Чабрадзе, 44.Ғиёсжон Ризақулов, 70.Дуглас Майкон, 77.Диёр Рахматиллоев.

Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 7.Файзуллобек Жуманқўзиев, 9.Шаҳзод Туропов, 14.Элбек Отақулов, 18.Аббосбек Абдуғаффоров, 19.Илҳомжон Кенжаев, 20.Бобомурод Бозоров.

15'ГОЛ! "Навбаҳор" ҳисобни очмоқда! Георгий Жгереная чап қанотдан жарима майдончаси ичига жуда аниқ узатмани амалга оширди. Дилшоджон Комилов эса рақиб ҳимоячиларидан ўзини озод қилиб, бош билан дарвозага аниқ зарба йўллади ва тўпни тўрга жойлаб қўйди!

13' – Хавфли вазият! "Навбаҳор" ҳужумчиси Руслан Жиянов ўнг қанотда рақиб футболчиси Отабек Жўрақўзиевни чиройли алдаб ўтди ва жарима майдони марказига хавфли узатма оширди. Бироқ "Қизилқум" ҳимоячиси чаққонлик кўрсатиб, тўпни узоқлаштиришга эришди.

5' – "Қизилқум" таркибида эрта мажбурий ўзгариш! Жамоа вакили Ислом Кенжабоев эски жароҳати безовта қилгани боис майдонни тарк этмоқда.

Унинг ўрнига майдонга Отабек Жўрақўзиев туширилди.

1' – Ҳакамнинг ҳуштаги чалинди ва "Навбаҳор" ҳамда "Қизилқум" жамоалари ўртасидаги учрашувга старт берилди! Футболчилар тўпни ўйинга киритишди.

Жамоалар майдонга тушиб келишди. Майдон эгалари – "Навбаҳор" футболчилари кўк рангли либосда, меҳмонлар – "Қизилқум" аъзолари эса анъанавий қизил либосларда ҳаракат қилишади.

Ҳаммаси ўйинни бошлаш учун тайёр!

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф