“Гулистон” Тожикистоннинг амалдаги чемпиони билан дуранг қайд этди

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 19:25
Иккинчи даврага тайёргарлик кўраётган “Гулистон” футбол клуби 22 июль куни Тошкентда Тожикистоннинг 14 карра чемпиони “Истиқлол”га қарши халқаро ўртоқлик баҳсини ўтказди.

Муросасиз ва курашларга бой кечган қарама-қаршилик 1:1 ҳисобида якунига етди. Сирдарёликлар сафида ягона гол Алишер Собиржонов ҳисобига ёзилди.

Аббос Эргашев бошқарувидаги “Гулистон”нинг иккинчи даврага тайёргарлиги давом этади. Жамоани олдидан яна бир қатор назорат баҳслари кутиб турибди.

Халқаро ўртоқлик ўйини

“Гулистон” – “Истиқлол” 1:1

Гол: Алишер Собиржонов 20

“Гулистон”: Сарвар Ҳусанов, Озодбек Ражабов, Турдибек Омонов, Ихтиёр Тошпўлатов, Улуғбек Шарипов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Азамат Абдуҳалилов, Жавоҳир Неъматуллаев, Алишер Собиржонов, Асилбек Умурзақов, Шоҳназар Норбеков.

Захирадан майдонга тушганлар: Бунёд Шодиев, Муҳаммад Исаев, Абдулазиз Неъматов, Шоҳжаҳон Юнусов, Исроил Маликов, Бобур Ёрбеков, Зуҳриддин Ибодуллаев, Беҳруз Абдуллаев.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia