

“The Athletic” нашри хабарига кўра, энди “канонирлар” ёзда марказий ҳимоячи билан шартнома имзоламоқчи.
Лондон клуби “Манчестер Сити”нинг собиқ футболчиси Жон Стоунзга қизиқиш билдирмоқда. 32 ёшли англиялик футболчи ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турибди. Илгари у “шаҳарликлар” сафида лондонликлар бош мураббийи Микель Артета билан бирга ишлаган.
Шунингдек, “Арсенал” “Астон Вилла” аъзоси Эзри Консага ҳам қизиқиш билдиряпти. Бироқ клублар ҳимоячининг трансфер баҳоси бўйича бир тўхтамга кела олишмаяпти.



