Расман: “Арсенал” грециялик футболчини таркибга қўшиб олди

Sherzod Nurmatov
23 июл 2026, 17:33
“Брюгге” ярим ҳимоячиси Христон Цолис расман Лондон клуби аъзосига айланди.

24 ёшли вингер Бельгиянинг “Брюгге” клубидан Англия чемпионлари сафига кўчиб ўтди ва узоқ муддатли шартнома имзолади.

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, Цолис трансфери “Арсенал”га 40 миллион еврога тушган.

2.jpg

Футболчи “Брюгге” таркибида 108 ўйинда майдонга тушиб, 43 та гол урган ва 45 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Греция терма жамоаси сафида 34 та ўйин ўтказиб, 9 та гол уришни уддалаган Христос “канонирлар” либосида 17-рақам остида тўп тепади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: arsenal.com