Манба: "Навбаҳор" ҳужумчиси "Сўғдиёна"га ўтмоқда!

19 июл 2026, 20:41
Забиҳилло Ўринбоев иккинчи даврани "Навбаҳор" таркибида ўтказмайди.

Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм каналида берган маълумотига кўра, ҳужумчи “Сўғдиёна” сафига бориб қўшилади.

Ўринбоев мавсумнинг дастлабки қисмида 5 ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва ассист қайд этди.

У 3 апрель куни “Машъал”га қарши ўйин вақтида жиддий жароҳат олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: t.me/PenaltyNarzulla