

Бугун, 1 июнь куни эълон қилинган таҳлилда мундиал иштирокчиларининг 21-ўриндан 48-ўринигача бўлган қисми борасида маълумот берилди. Унда ўз тарихида илк бор дунё биринчилигига йўлланма олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам бор.
Хўш, суперкомпьютер вакилларимизнинг имкониятларини қандай баҳоламоқда?
Статистикага кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси умумий рўйхатда 43-ўринда қайд этилган. "Opta" башоратига кўра, вакилларимизнинг кўрсаткичлари қуйидагича кўриниш олган:
Чорак финалга чиқиш имконияти: 3.9%
Ярим финалга чиқиш имконияти: 1.1%
Финалга етиб бориш имконияти: 0.2%
Мусобақа ғолиби бўлиш (чемпионлик) имконияти: 0.1%

Осиё қитъасининг бошқа вакилларига назар ташласак, Иордания 41-ўринда (чорак финал имконияти 3.8%), Саудия Арабистони 42-ўринда (3.6%) ва Қатар 45-ўринда (4.8%) жойлашган. Минтақамиз етакчиларидан Эрон 32-ўринда (9.3%), Австралия эса 29-ўринда (9.8%) бормоқда. Ушбу рўйхатни эса 21-ўринда турган Туркия терма жамоаси бошқариб турибди (чорак финал имконияти 16.9%).
Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2026 баҳслари АҚШ, Канада ва Мексика яшил майдонларида бўлиб ўтади.
Сизнингча, Фабио Каннаваро шогирдлари ушбу башоратларни парчалаб, кутилганидан яхшироқ натижа қайд эта олишадими? Фикрларингизни изоҳларда қолдиринг!



