Стефан Чинеду: "Тўпурарлик учун курашаман, энг муҳими, жамоам ғалабаси"

Alisher Ostonov
28 фев 2026, 23:39
“Сурхон” ҳужумчиси Стефан Чинеду Суперлиганинг 1-тури доирасидаги “Локомотив”га қарши ўйиндан кейин сайтимизга интервью берди.

– Янги клубдаги расмий дебютингиз қандай таассурот қолдирди?

– Очиғи, мендаги ҳиссиётлар аралаш. Биринчи навбатда, гол урганим учун шукрона айтаман. Биринчи бўлим қайси жабҳаларда кучайишимиз кераклигини кўриб олишимиз учун яхши имконият бўлди, чунки, шахсан мен учун иккинчи бўлим биринчисига қараганда яхшироқ ўтди. Биз яна машғулотларга қайтамиз, кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз ва янада яхшироқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

– “Сурхон” жамоасига трансферингиз қандай амалга ошди?

– Агентим орқали. Агентим бу борада ёрдам берди. Бу унинг иши; у бу масалани ҳал қилди ва мен ҳозир шу ердаман. Мен ҳозир оилам биланман (жамоани назарда тутмоқда).

– Мавсумолди ўртоқлик ўйинларида тўртта гол урдингиз. Ўзбекистон Суперлигасида энг яхши тўпурар унвони учун кураша оласизми?

– Худонинг инояти билан, ҳа, деган бўлардим. Мен ҳужумчиман ва имкон қадар кўпроқ гол уришни ҳамда жамоамга ўйинларда ғалаба қозонишда ёрдам беришни хоҳлайман, бу энг муҳими.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia