"Пахтакор" Стефан Чинедуни таништирди, унинг қайси рақамли либосда ўйнаши маълум

Оқил Абдубарноев
11 июл 2026, 15:12
Тошкентнинг "Пахтакор" футбол клуби нигериялик ҳужумчи Стефан Чинедуни ўз сафига қўшиб олганини расман маълум қилди.

Келишувга асосан, 26 ёшли футболчи жорий мавсум якунига қадар Термизнинг "Сурхон" клубидан ижара асосида пойтахтликлар таркибига кўчиб ўтди. У 90-рақамли либосда тўп тепади.

photo_2026-07-11_15-05-08.jpg

Жорий мавсумда легионер ҳужумчи термизликлар сафида юқори сермаҳсуллик намойиш этиб келаётган эди. У "Сурхон" либосида жами 14 та расмий учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 11 та гол киритишга ҳамда 2 та голли узатмага муаллифлик қилишга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Стефан Чинеду Ўзбекистон чемпионатига келгунига қадар Европанинг бир қатор жамоаларида фаолият юритган. Жумладан, унинг фаолияти давомида Хорватиянинг "Неретванац", "Хайдук", "Дугополе", "Солин", Албаниянинг "Динамо", Босния ва Герцеговинанинг "Широки Бриег", шунингдек, Сербиянинг "Раднички" ва "Раднич" клублари мавжуд.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Пахтакор" матбуот хизмати