

Бразилиялик футболчига Лондоннинг "Челси" клуби қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.
Винисиуснинг агентлари АПЛнинг энг яхши клубларини бразилиялик футболчи ўз фаолиятини Англияда давом эттиришга қарши эмаслиги ҳақида хабардор қилишди. Барча жамоалар орасида "Реал" қанот ҳужумчисига "Челси" қизиқиш билдирган.
Қайд этилишича, "Челси" босслари Винисиус трансфери учун қўшимча бюджет ажратишга тайёр. Битим шу ёзда амалга ошиши мумкин.



