

"Батраковнинг ПСЖга ўтиш эҳтимоли 95 фоизга тенг. ПСЖ ва "Локомотив" раҳбарлари аллақачон 10 дан ортиқ телефон мулоқотларини ўтказишди. Келаси ҳафтада Кампуш (ПСЖ стратегик маслаҳатчиси) келишувни якунлашга уриниш учун Москвага учиб келади. Катта эҳтимол билан бу амалга ошади. Ушбу келишувга халақит бериш учун қандайдир форс-мажор ҳолати юз бериши керак. Трансфер нархи 25 миллион еврони ташкил қилади, Батраковнинг маоши эса 5-6 миллион евро атрофида бўлади. Таққослаш учун, Матвей Сафонов 2,5 миллион евро олади", — деди Чельцов .



