"Арсенал" Христос Тзолис бўйича музокаралар олиб бормоқда

11 июл 2026, 12:55
"Брюгге" ҳужумчиси Христос Тзолис "Арсенал"га ўтиши мумкин.

Манба маълумотларига кўра, "тўпчилар" шу ёзда Лондон клубига ўтишдан манфаатдор бўлган 24 ёшли юнон футболчисининг вакиллари билан алоқани давом эттирмоқда. "Арсенал" Туркиянинг "Бешиктош" клуби фаол қизиқиш билдираётган Леандро Троссарднинг ўрнини босувчи потенциал ўйинчини қидирмоқда.

Тзолис 2029 йилгача амал қиладиган шартномага эга. Трансфермаркт портали футболчининг нархини 40 миллион еврога баҳоламоқда.

Тзолис 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 52 та ўйинда майдонга тушиб, 22 та гол урди ва 29 та голга ассистентлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano