"Манчестер Юнайтед" "Рома" юлдузини ўз сафига қўшмоқчи

11 июл 2026, 13:55
"Манчестер Юнайтед" "Рома" ярим ҳимоячиси Ману Коненинг хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Англия гранди жорий трансфер ойнасида ярим ҳимоячини ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилмоқчи. "Рома" Конени 50 миллион фунт стерлинг эвазига қўйиб юборишга тайёр.

Ўтган мавсумда ярим ҳимоячи 37 та учрашув ўтказди. Унда Ману Коне иккита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: TEAMtalk

Сўнгги янгиликлар

Барча ›