UZ

Сўнгги янгиликлар

18:07"Хоразм" футболчиси "Сурхон"га ўтмоқда  0 17:39"Ювентус" ва "Рома" афсонаси Левандовскини "Милан"га ўтишдан огоҳлантирди  1 17:05Азмиддинов "Андижон"дан кетди  5 16:38"Барселона" АПЛ жамоаси ҳимоячисининг трансфери бўйича музокара олиб бормоқда  1 16:10"Шўртан" ҳимоячиси "Андижон"га ўтди  5 15:47City Football Group Ҳиндистон клубидаги улушини сотди  0 15:23"Ўйлашимча, ЖЧда гуруҳдан чиқамиз" — Анзур Исмоилов  7 15:18Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  15 14:59Андрей Шипилов "Андижон" футболчисини "Қўқон-1912"да кўрмоқчи  2 14:36Ўзбекистон футболчилар уюшмасининг 2025 йилги бош ассамблеяси ўтказилди  1 14:15Эргашев "Навбаҳор" билан хайрлашди  2 13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  1 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  1 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  1

"Сўғдиёна" футболчилари: ”Ғалабамизни Мустақиллик байрамига бағишлаймиз” Янгиликлар

"Сўғдиёна" футболчилари: ”Ғалабамизни Мустақиллик байрамига бағишлаймиз”

Теглар :  Сўғдиёна
Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини қабул қилиб ғалаба қозонди.
Ушбу ўйиндан сўнг "Сўғдиёна” футболчилари ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашишди.

"Биз жудаям хурсандмиз. Жудаям оғир ўйин бўлди. Рақибнинг бундай ҳужумларини кутмаган эдик. Кўпгина вазиятлардан фойдалана олмадик аммо, муҳими ҳисоб. Бугун “Сўғдиёна” марказий стадионига вақтларини аямай, биз учун мухлислик қилган азиз мухлисларимизга раҳмат айтмоқчимиз. Ишончларингизни оқлашга ҳаракат қилдик. Ғалабамизни Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 25 йиллигига бағишлаймиз ва шу ўринда сиз мухлисларни ушбу байрам билан чин юракдан муборакбод этамиз. Энг улуғ, энг азиз байрамимиз олдидан бутун Ўзбекистон халқини табриклаймиз! Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Халқимизга энг самимий ва яхши тилакларни тилаймиз. Хонадонларингиздан файз ва барака аримасин. Бундай байрамларни кўпини кўриб юрайлик. Биз жамоамиз билан фақат ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилиш насиб қилсин", - дейишади жамоа аъзолари.

Дилдора Холбоева
Жиззах шахридан махсус
Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика