ОКМК 6 йилдан бери Олмалиқда "Насаф"ни енга олмаяпти. Муросасиз қарама-қаршилик давом этадими?

3 авг 2026, 08:28
Турнир жадвалидаги ўринлар қандай бўлишидан қатъи назар, ОКМК ва "Насаф" ўртасидаги баҳслар ҳамиша шиддатли ва қизиқарли руҳда кечади.

Бугун олмалиқликлар ўз майдонида "аждарлар"ни қабул қилади. Бу жамоаларнинг Олмалиқда кечадиган юбилей — 20-учрашувига айланади. Бунгача бўлиб ўтган 19 та ўйиннинг 4 тасида мезбонлар, 5 тасида эса меҳмонлар ғалаба қозонишган. Яна 10 та баҳсда ғолиб аниқланмай, муроса кўчаси танланган.

ОКМК сўнгги бор ўз майдонида "Насаф"ни 2020 йилги мавсумда мағлуб этган эди (2:1). Шунга қарамай, шундан бери ўтказилган 5 та ўйиннинг 4 тасида дуранг қайд этилган бўлса, 1 та баҳсда Рўзиқул Бердиев шогирдлари зафар кучган.

Эслатиб ўтамиз, марказий баҳс соат 20:00да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар