SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев "Гёзтепе"га қарши ўйинда қандай баҳоланди?
07 мар 20:36
Янгиликлар
SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев "Гёзтепе"га қарши ўйинда қандай баҳоланди?
SofaScore портали Туркия Суперлигаси 25-тур доирасидаги "Истанбул Башакшехир" — "Гёзтепе" ўйинида футболчиларга қўйилган балларни эълон қилди.
Мезбонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов асосий таркибда майдонга тушди ва майдонда тўлиқ ҳаракат қилди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев эса асосий таркибда ўйинга қўшилиб, танаффусда алмаштирилди. Хавбек жамоасининг илк голига ассистентлик қилди.
Шомуродовнинг хатти-ҳаракатлари 7.1 баллга баҳоланган бўлса, Файзуллаевда бу кўрсаткич 6.8'ни ташкил этади.
"Башакшехир" Туркия Суперлигасида 25 ўйиндан сўнг 42 очко жамғарган ҳолда бешинчи ўринга чиқиб олди. Ундан пастки ўринда келаётган "Гёзтепе"да ҳам шунча очко бор.
Истанбул клубининг ўзбекистонлик ҳужумчиси Элдор Шомуродов 16 та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи ўринда бормоқда. Биринчи ўриндаги Пол Онуачуда 18 та гол бор.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар