"Башакшехир" устози Нури Шаҳин Шомуродовнинг дубли ҳақида гапирди

Aslanov Jasurbek
20 сен 2026, 13:03
Трендиол Суперлигасининг 6-турида ўз майдонида "Генчлербирлиги"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этган "Истанбул Башакшехир" бош мураббийи Нури Шаҳин мазмунли ўйин кўрсатиб, муҳим ғалабани қўлга киритишганини айтди.

38 ёшли мутахассис "Башакшехир Фатих Терим" стадионида кечган баҳсдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мураббий учрашувда иккита гол уриб, ғалабага катта ҳисса қўшган ўзбекистонлик футболчи Элдор Шомуродов ҳақида алоҳида тўхталиб ўтди: "Шомуродов Жаҳон чемпионатидан сўнг жуда қисқа таътил олди. Жисмоний ва руҳий жиҳатдан дарҳол майдонга қайтиб, юқори спорт формасини кўрсатиш жуда қийин. Баъзилар ҳали ҳам бунинг қийинчилигини ҳис қилишмоқда. Шомуродов — қизиқарли ва доим ўз устида ишлайдиган характер эгаси. Биз унга эркинлик бермоқдамиз. Унинг учун жуда хурсандман, Элдор — намунали профессионал".

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Star.com.tr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›