

Меҳмонлар сафида ҳужумчи Элдор Шомуродов ўйинни тўлиқ ўтказди. Ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев ўйинни асосий таркибда бошлаб, 58-дақиқада захирага олинди.
Муҳаммад Салоҳ 8-дақиқада ҳисобни очди. 19-дақиқада истанбулликлар ҳужумчиси Элдор Шомуродов пенальтини аниқ ижро этди. 48-дақиқада Муҳаммад Салоҳ дубль қайд этиб, жамоасига ғалаба тақдим этди.
SofaScore ушбу баҳс учун Элдор Шомуродов 6,9 баҳо, Аббосбек Файзуллаев эса 6,4 баҳога лойиқ кўрилди. Учрашувда дубл қайд этган Муҳаммад Салоҳ эса 10 баҳога лойиқ кўрилди.




