Шаҳин кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди

24 авг 2026, 10:40
Туркия Суперлигаси 2-тур доирасидаги "Трабзонспор" — "Истанбул Башакшехир" (2:1) ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нури Шаҳин баҳс ҳақида фикр билдирди.

Муносиб мағлубиятга учрадик деб ўйлайман. Ўйин давомида маълум вақт ўзимизни кўрсата олдик, лекин барибир мағлубиятга лойиқ эдик. "Трабзонспор" жамоасини табриклайман ва ҳафта ичидаги ўйинларида омад тилайман. Бу ерда илгари бундан ҳам яхшироқ ўйинлар кўрсатган эдик. Тактик режамиздан ташқари, тўпни ўзимизда кўпроқ ушлаб тура оладиган ва жасурроқ жамоа бўлишимиз керак эди, аммо жуда кўп тўп йўқотдик.

Ҳафта давомида Салаҳга қарши алоҳида тайёргарлик кўрган эдик. Униниг қанотдаги босимига ва 10-рақам позициясида ҳаракат қиладиган вазиятларига мослашишга ҳаракат қилдик. Рақиб биз кутгандек ўйнади, аммо биз ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олмадик. Натижага эришишни истасангиз, Трабзонспор каби сифатли ва маҳоратли жамоаларга қарши анча сабрли ва мукаммалроқ ўйин кўрсатиш талаб этилади. Ўйинга бироз киришгандек бўлдик, лекин гол ура олмагунингизча барибир ижобий натижага эришиб бўлмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: hurriyet.com.tr

Сўнгги янгиликлар

Барча ›