Собиқ ҳакам Мисрнинг голи бекор қилингани ҳақида: "Секинлаштирилган тасвирда қоидабузарликни белгилаш – номутаносиб ҳолат"

Aslanov Jasurbek
8 июл 2026, 00:18
Испаниялик собиқ ҳакам Альфонсо Перес Бурруль ЖЧ-2026 1/8 финалида Миср ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги ўйинда (2:3) мисрликларнинг голи бекор қилинганини изоҳлади.

58-дақиқада мисрлик ҳужумчи Мостафа Зико рақиб дарвозасини ишғол қилди ва либосини ечиб нишонлади. Бироқ бош ҳакам Франсуа Летексье видеоассистентлар маслаҳати билан эпизодни кўриб чиқиб, голни бекор қилди – бундан аввалроқ Марван Аттиа Лисандро Мартинеснинг оёғини босиб олган эди. (Кейинчалик, 67-дақиқада Зико яна гол урди ва ҳисоб 2:0 кўринишига келди).

"Бу вазият голга жиддий таъсир кўрсатмади. Ўйинчи бутун майдонни кесиб ўтган ҳолатда, видеони бу қадар орқага қайтариш ва секинлаштирилган тасвирда оёқ босиш сабабли қоидабузарликни қайд этиш – бу номутаносиб қарор.

Бу очиқ-ойдин ёки яққол кўриниб турган хато эмас. Агар ҳакам бу эпизодда қоидабузарликни ўша заҳоти қайд этганида, бу фол бўларди, аммо ҳакам ўйинни тўхтатмаган бўлса, ўша эпизодга қайтишнинг ҳожати йўқ", – деди Бурруль.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›