Футзал. Олий лиганинг янги мавсумида иштирок этадиган жамоалар номлари маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
8 июл 2026, 23:21
2026/2027-йилги мавсум мамлакат миллий чемпионати – Олий лигада қатнашадиган клублар сони 12 та этиб белгиланди.

Булар: БМБ ПФК (Жиззах)

СҚБ ПФК (Тошкент)

“Нурафшон” ПФК (Бухоро)

ОКМК ПФК (Олмалиқ)

“Насаф” ПФК (Қарши)

“Самарқанд” ПФК (Самарқанд)

“Лочин” ПФК (Наманган)

“Максам-Чирчиқ” ПФК (Чирчиқ)

“Сайхун” ПФК (Гулистон)

“Зарафшон” ПФК (Навоий)

“Нефтчи” ПФК (Фарғона)

“Хоразм” ПФК (Урганч)

Тошкентнинг “Локомотив” футзал жамоаси ўз номи, манзили, мақомини ўзгартириб, Наманган вилояти шарафини ҳимоя этувчи “Лочин” МЧЖ профессионал футзал клуби сифатида қайтадан ташкил этилди.

Тошкентнинг “Бунёдкор” футзал жамоаси ҳам ўз номи, манзили ва мақомини ўзгартириб, янги мавсумдан эътиборан Навоий вилояти шарафини ҳимоя этувчи “Зарафшон” МЧЖ профессионал футзал клуби сифатида рўйхатдан ўтди.

Шунингдек, Бухоронинг “Оил Стар” жамоаси янги мавсумдан – “Нурафшон”, Самарқанднинг “Динамо” жамоаси – “Самарқанд”, Сирдарё вилоятининг “Гулистон” жамоаси – “Сайхун” номлари остида мусобақаларда иштирок этишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: t.me/Futsal_Uzbekistan