

"Биз плей-офф босқичи бошидан бери жуда тиқилинч ВАР тизимини кузатмоқдамиз. Бу бизга ёқадими ёки йўқми, унга кўникишимизга тўғри келади. Бу жуда арзимас оёқ босиш ҳолати, ВАР фалсафасига кўра, бу эпизодни қайта кўриб чиқиш эмас, балки бош ҳакам [Летексье] нинг қарори деб баҳолаш керак эди.
Асосий муаммо шундаки, ўйин қоидалари доимо универсал бўлган, яъни бутун дунёда бир хил. ВАР пайдо бўлганидан буён ушбу инструмент ягона мезонсиз ишлатилмоқда, шу сабабли ўйинчилар ва мухлислар турли турнирлардаги турли хил талқинлар туфайли нима қиларини билмай, боши қотиб қолмоқда", – деди Итурральде.



