"Фенербахче" Гринвудни "Марсель"дан 40 млн евро ва бонусларга сотиб олади

Aslanov Jasurbek
8 июл 2026, 23:08
Мэйсон Гринвуд катта эҳтимол билан "Фенербахче"га ўтади.

RMC Sport хабарига кўра, Туркия клуби "Марсель" билан 24 ёшли вингернинг трансфери бўйича келишувга яқин турибди. Трансфер 40 миллион евро ва бонусларга баҳоланмоқда. Келишув суммасининг 40 фоизини Гринвуднинг собиқ клуби "Манчестер Юнайтед" олади.

Футболчи "Фенербахче" билан тўрт йиллик шартнома имзолайди ва мавсумига тахминан 10 миллион евро ишлаб топади.

Таъкидланишича, Гринвудга "Атлетико" ҳам таклиф билан чиққан, аммо инглиз футболчиси Туркия жамоасини танлаган.

Ўтган Лига 1 мавсумида Мэйсон 32 та ўйинда 16 та гол уриб, "Марсель"нинг энг яхши тўпурарига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›