Суарес Мессининг Аргентина сафидаги сўнгги ўйинидан сўнг: "Ҳар бир сонияни соғинаман"

Sherzod Nurmatov
8 окт 2026, 16:27
Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес аргентиналик юлдуз миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганидан кейин Лионель Мессига мурожаат қилди.

Суарес кўп йиллик жамоадоши ва дўсти учун видеомурожаат ёзиб қолдирди. Уругвайлик футболчи Мессига умумий хотиралар, дўстлик ва биргаликда ўтказилган йиллар учун миннатдорлик билдирди.

"Ҳар бир сонияни соғинаман", – деди Суарес.

Месси Аргентина терма жамоаси сафидаги сўнгги учрашувини 6 октябрь куни ўтказди. Лионель Скалони шогирдлари "Монументаль" стадионида кечган ўртоқлик ўйинида Бенинни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Месси пенальтидан гол уриб, иккита самарали узатмани амалга оширди. У миллий жамоа таркибида 208 та баҳс ўтказиб, 126 та гол муаллифига айланди. Суарес ва Месси биргаликда "Барселона"да тўп тепишган, айни пайтда эса "Интер Майами"да жамоадош ҳисобланишади. Каталония клуби сафида улар, жумладан, 2014/15 йилги мавсумда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиқишган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sport Germany

Сўнгги янгиликлар

Барча ›