

"Ливерпуль" — "Манчестер Сити" 0:3
Голлар: 65 - Эрлинг Холанд, 68 - Жереми Доку, 78 - Райан Шерки
“Ливерпуль”: 1. Алисон Бекер, 33. Рональд Араухо (30. Жереми Фримпонг, 75’), 4. Виржил ван Дейк, 6. Милош Керкез, 5. Жереми Жаке (2. Жозеф Гомес, 88’), 38. Райан Гравенберх, 7. Флориан Вирц (42. Трейморис Ньони, 66’), 10. Алексис Мак Аллистер, 23. Виктор Муньос, 29. Брэдли Баркола (14. Федерико Кьеза, 88’), 67. Льюис Кумас (73. Рио Нгумоа, 75’).
Захира: 25. Георгий Мамардашвили, 21. Константинос Цимикас, 3. Ватару Эндо, 53. Жеймс Макконнелл.
“Манчестер Сити”: 1. Жанлуижи Доннарумма, 27. Матеус Нунеш, 3. Рубен Диаш, 6. Марк-Израэль Гехи, 33. Нико О'Райли (24. Йошко Гвардиол, 66’), 17. Энцо Фернандес (32. Айюб Буадди, 86’), 5. Эллиот Андерсон, 7. Илиман Ндиайе (11. Жереми Доку, 56’), 42. Антуан Семеньо, 10. Райан Шерки, 9. Эрлинг Холанд (37. Аллан, 80’).
Захира: 28. Херонимо Рульи, 22. Витор Рейс, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 8. Матео Ковачич, 82. Рико Льюис.
Огоҳлантиришлар: 8 - Рональд Араухо, 47, 62 - Райан Гравенберх, 58 - Нико О'Райли, 86 - Айюб Буадди, 90+1 - Виржил ван Дейк
Четлатиш: 62 - Райан Гравенберх
90+4. Ўйин якунланди.
90+3. Андерсоннинг зарбаси ноаниқ бўлди.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.
89. Буаддининг зарбаси осмон-у-фалакка йўл олди.
87. Мак Аллистернинг жарима зарбасидан тепган тўпини Жанлуижи ушлаб олди.
85. “Ливерпуль” энди-энди ҳужумларга чиқмоқда.
79. Шунчаки даҳшат, “Сити” тўла-тўкис устунликка эга!

78. ГОЛ! Шерки ҳисобни йириклаштирди! Йошконинг товони билан узатган заргарона узатмасидан сўнг Райан рақибни “нонга чиқариб юборди” ва дарвозага зарба бериб, гол урди!
74. Йошконинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
72. Андерсоннинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди, бунинг устига кучсиз ҳам чиқди.
71. “Ман Сити” тотал устунликни қўлига олди, яна жамоа олдинга бормоқда.
70. Ҳа, дўстлар. Битта қизил карточка шунчалик даражада ўйинни ўзгартириб юборди.
69. “Ливерпуль”га жуда қийин бўлади энди.

68. ГОЛ! Докудан супергол! Жереми тўпни ўзига тўғрилаб олиб, айлантириб зарба берди ва санъат даражасидаги гол урди!
66. Дарҳол реакция кўрсата олди “Сити”, буёғига Ираола шогирдларига осон бўлмаслиги аниқ!

65. ГОЛ! Ҳоланд ҳисобни очди! Докунинг зарбаси рекошетга учраб, тўп Эрлингга борди ва унинг тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди!
63. Буёғига “Ливерпуль” бир киши кам бўлиб ҳаракат қилади ва бу кўп эҳтимол устунлик “Ман Сити” томонга ўтади.

62. Қизил карточка! Гравенберхга иккинчи сариқ карточка кўрсатилди! У Докуга нисбатан қўполлик ишлатди.
62. Гравенберхнинг кучли зарбасидан сўнг тўпни Жанлуижи қайтарди.
60. Ҳоланд яхши вазиятга чиқиб бориб зарба берди, аммо ноаниқ кетди.
55. Вирцнинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлмади…
50. Семеньонинг чапдан ерлатиб узатган тўпига Ндиайе ета олмади…
49. Мак Аллистернинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
48. Кумасдан хавфли зарба! Доннаруммадан ажойиб сейв!
46. Иккинчи бўлим бошланди.
45+1. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.
38. Шеркининг зарбаси аниқ бўлмади.
35. Энцонинг узоқдан йўллаган зарбаси аниқ бўлди, дарвозабон ушлаб олди тўпни.
32. Мак Аллистернинг дарвоза томон йўллаган зарбаси аниқ бўлмади.
31. Муньос ўнгдан кириб бориб, зарба берди, бироқ рекошетга учраб, тўп майдондан чиқиб кетди.
23. Ташаббус “Сити”га ўтди энди, жамоа ҳужумлар сонини оширмоқда.
15. Семеньо жарима майдончасига чапдан ёриб кириб, ерлатиб тўпни марказга узатди, бироқ якуний зарбани берадиган шериги топилмади.
12. Икки жамоа футболчилари ўзаро баҳслашиб кетишди.
11. Ҳозиргача айтарли хавфли ҳужум ва зарба кўрмадик, бироқ ўйин қизиқарли ўтмоқда.
3. Муньос яхши ҳаракатлар билан жарима майдончасига кирди, бироқ якуний зарба берилмади.
1. Ўйин бошланди.
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни АПЛнинг 6-туридан ўрин олган "Ливерпуль" — "Манчестер Сити" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



