Бенин термаси бош мураббийи: "Месси билан расмга тушишга рухсат беришмади"

8 окт 2026, 20:20
Бенин терма жамоаси бош мураббийи Гернот Рор Аргентина термаси билан ўйиндан кейинги ҳолатлар ҳақида гапирди.

"Ягона ёқимсиз ҳолат - аргентиналиклар бизнинг футболчиларга ҳеч нима беришмади. Ҳатто Месси билан расмга тушишга ҳам рухсат йўқ.

Биз либослар алмашишни истагандик, бироқ бирорта либос қабул қилмадик. Ҳаттоки қўриқчилар бизнинг футболчиларни рақиб йўлаги томонга ҳам ўтказишмади.

Биз аргентиналиклар билан келишишни истадик, лекин улар эмас.

Лекин мен 2018 йилдаги Жаҳон чемпионатидан кейинги ўйинда Месси қўл қўйган либосни Скалонига бера олдим.

У Мессига қўл қўйиб, қайтариб беришини сўради ва мен ярим соатча кутдим. Майли, қўрқинчли жойи йўқ", - деди Гернот Рор.

gettyimages-2298376457-2048x2048.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: RMC Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›