Смолов "Манчестер Юнайтед"га ўтишни истамагани маълум бўлди

Mirjalol Normatov
7 фев 2020
Россия термаси ҳужумчиси Фёдор Смолов қишда "Манчестер Юнайтед" таркибида пайдо бўлиши мумкин эди.

"Express" хабарига кўра, қишда "қизил иблислар" раҳбарияти футболчининг олдига таклиф билан чиққан, бироқ 29 ёшли ҳужумчи бунга рад жавобини берган.

Смолов "Сельта"да кўпроқ ўсишга эриша олишини манкунианликларга айтган.

Якунда "Манчестер Юнайтед" нигериялик Одион Игало билан шартнома имзолади.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Express