Кэррик: "Люк Шоу Англия терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун таркибидан ўрин олишга лойиқ"

Sherzod Nurmatov
18 май 2026, 19:25
"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Майкл Кэррик ҳимоячи Люк Шоу мундиаль финал босқичида тўп тепишга муносиблигини таъкидлади.

"Шоу таркибдан ўрин олишга лойиқми? Албатта, шундай. Мен бу масалага унчалик таъсир кўрсата олмайман, лекин ҳақиқатан ҳам шундай деб ўйлайман.

Яна бир бор айтаман, унинг барқарорлиги, нималарга қодирлиги... Унинг ўйини, тажрибаси, кучли томонлари, фазилатлари эътирофга лойиқ. Мен учун у ажойиб ҳимоячи. Учаласи ҳам (Шоу, Магуайр ва Майнк — таҳр.) ўз имкониятларига путур етказмагани аниқ", – деди англиялик мураббий.

30 ёшли Шоу Томас Тухель даврида, жумладан, немис мураббийи биринчи марта Шоунинг "Юнайтед"даги жамоадошлари Магуайр ва Майнуни чақирган пайтда миллий терма жамоага жалб этилмаган.

Шоу 2025/26 йилги мавсум 37 ўйинда 1 та гол урди ва 1 та голли пас узатди. У миллий терма жамоаси сафида 34 ўйинда қатнашиб, 3 та тўп киритди ва 9 та голга ассистентлик қилди. Унинг миллий терма жамоадаги сўнгги ўйини 2024 йил июль ойида ўтган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ESPN