

Ушбу маълумотни журналист Давид Орнштейн ўзининг Х ижтимоий тармоғида тасдиқлади. Гвардиола мавсум охирида "Манчестер Сити"ни тарк этади, клуб эса ҳозирча вазиятни шарҳламаяпти.
Аввалроқ Гвардиоланинг расмий равишда кетиши 24 май куни АПЛ 38-турида "Астон Вилла"га қарши ўйиндан кейин эълон қилиниши айтилган эди.
Маресканинг сўнгги иш жойи "Челси" бўлиб, у 2024 йил июлидан 2026 йил январигача жамоани бошқарган. Унинг раҳбарлигида лондонликлар Лига конференцияси ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютишган.



