

Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манбанинг таъкидлашича, аввалроқ футболчига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирган эди, бироқ каталонияликларни ўйинчининг € 70 млнлик нархи тўхтатиб қолган. Ўз навбатида, "қаймоқранглилар" ушбу суммани тўлашга қодир.
Жорий мавсумда Бастони барча турнирларда 40 та учрашувда қатнашиб, 2 та гол урди ва 6 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати € 70 млнни ташкил этади. Унинг Милан клуби билан меҳнат шартномаси 2028 йилнинг ёзигача мўлжалланган. 2025/2026 йилги мавсум якунларига кўра, Бастони "нерадзурри" таркибида - Италия чемпиони бўлди ва мамлакат Кубогини қўлдан киритди.



