

Бу ҳақда "Marca" хабар берди.
Манбага кўра, 27 ёшли испаниялик футболчи "Атлетико"нинг ёздаги устувор трансфер мақсади ҳисобланади, гарчи клуб бу келишув қийин бўлишини тан олса ҳам.
Кукурелья "Челси"да 2022 йилнинг августидан бери ўйнаб келмоқда. Унинг шартномаси 2028 йил 30 июнгача амал қилади. Ҳимоячи 2025/26 йилги мавсум 49 ўйинда 1 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди.
Аввалроқ "Брайтон", "Хетафе", "Барселона" ва "Эйбар" жамоаларида ўйнаган. Transfermarkt портали унинг трансфер қийматини 50 миллион еврога баҳоламоқда.



