

Бу ҳақда Саудия Арабистони чемпионатининг X ижтимоий тармоғидаги аккаунти хабар бермоқда.
Жорий мавсумда Феликс чемпионат доирасида 33 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди. Қайд этиш жоизки, унинг жамоадоши Криштиану Роналду 30 та учрашувда "гол+пас" тизимида 28+2 очко жамғарган эди.
Саудия Арабистони чемпионати якунларига кўра, "Ал Наcср" 86 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндан 84 очко жамғарган "Ал Хилoл" жой олди. Кучли учликни 81 очко билан "Ал Аҳли" якунлаб берди.



