Шуҳрат Ражабов: "Бизга озгина туртки етмаяпти, жамоамиз ёмон эмас"

17 сен 2026, 22:19
Пролига 16-турнинг қолдирилган учрашувида "БухДУ" – "Республика ФА" жамоалари ўзаро баҳс олиб борди.

Ўйиндан сўнг "БухДУ" жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Шуҳрат Ражабов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Аввалги баҳсда уч нафар футболчимиз жароҳат олганди. Бугун уларнинг йўқлиги билинди. Биринчи таймда футболчиларимиз тактикани яхши тушунишмади. Иккинчи тайм ўз ўйинимизни намойиш этдик, фақат озгина омад келмади.

- Ротация ўзини оқладими?
- Ҳа, оқлади. Футболчиларимиз астойдил ҳаракат қилишди.

- Бугун бош мураббий Азамат Шарипов негадир кўринмади. У ишдан бўшадими?
- Раҳбарларимиз аввалги ўйиндаги натижадан хафа бўлиб, бош мураббийни истеъфога чиқаришди. Шартнома бекор қилиндими-йўқми, буни билмайман. Вақтинча бош мурабий вазифасини бажарувчи этиб мени тайинлашди.

- Жамоангизнинг жисмоний ҳолатини қандай баҳолайсиз?
- Иккинчи тайм шуни кўрсатдики, жисмоний томондан 90 дақиқа ўйнашга тўлиқ тайёрмиз. Ҳар бир учрашувдан олдин футболчилар ҳолатини текширамиз. Вақтида ўзимиз ҳам футбол ўйнаганмиз, шунинг учун футболчилар югуришидан кимнинг кучи етяпти, кимники етмаяпти биламиз. Кучи етмаган футболчини алмаштирамиз. Бугун захирамиз тор эди, бу ҳам таъсир қилди. Бизга озгина туртки етмаяпти, жамоамиз ёмон эмас. Бир ютсак ҳаммаси изига тушиб кетади деб ўйлайман.

- Жамоангиз нима учун Бухорода ўйнамаяпти?
- Бунинг сабабини мен билмайман, раҳбарларимиз билади. Балки майдон ҳолатини сақлаш учундир.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia