

Championat.asia сайти турнинг энг яхшиларини аниқлади.
Тур мураббийи - Жамолиддин Раҳматуллаев, "Республика ФА".
Турнинг энг кўп муҳокама қилинган баҳсида Жамолиддин Раҳматуллаев жамоаси “Ғазалкент”ни меҳмонда 3:0 ҳисобида таслим қилди. Меҳмонда қўлга киритилган “қуруқ” ва йирик ғалаба Раҳматуллаевни тур мураббийига айлантирди.

Тур футболчиси - Далер Тўхсанов, “Олимпик МобиУз”
Далер Тўхсанов “Жайхун”га қарши баҳсда ўта муҳим голларни уришга муваффақ бўлди. “Олимпик МобиУз” 3:0 ҳисобида зафар қучди, Тўхсанов ўз ҳисобига дубл ёзиб қўйди ва жамоаси Пролига плей-офф баҳсларида иштирок этиши учун катта ёрдам берди.

Тур дарвозабони - Неъматуллоҳ Рустамжонов, "Республика ФА"
Неъматуллоҳ Рустамжонов “Ғазалкент”га қарши баҳсда ўзини жуда яхши кўрсатди ва дарвозасини “қуруқ” сақлашга муваффақ бўлди. Мавсумнинг энг яхши жамоаларидан бирига қарши ўйиннинг биринчи бўлимида Рустамжонов учрашувда бурилиш ясаган сейвга муаллифлик қилди. Неъматуллоҳ жамоасини муқаррар голдан қутқариб, “Республика ФА” ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Тур голи - Аброр Тошқўзиев, “Шўртан”
Тур голи “Шўртан” вакили Аброр Тошқўзиев “чўнтаги”га кетди. Тошқўзиев “БухДу”га қарши баҳснинг 79-дақиқасида жаримадан гол урди. У чап оёғи билан дарвозанинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олиб, “Шўртан”нинг иккинчи голига муаллифлик қилди.




