

“Россия Премьер-лигасининг “Оренбург” клуби ҳамда Арманистон миллий жамоаси таянч яримҳимоячиси Тигран Аванесян фаолиятини Самарқандда давом эттиради.
“Динамо” 24 ёшли ярим ҳимоячи билан келишувни узайтириш ҳуқуқи билан мавсум охиригача шартнома имзолади. Тигран жамоа сафида 19-рақам остида ҳаракат қилади.
Тигран Аванесян 2002 йилнинг 13 апрель куни Тошкентда таваллуд топган. Унинг аксарият яқинлари асли самарқандлик бўлиб, ҳозиргача Самарқандда истиқомат қилишади. Тигран Калининграднинг “Балтика” клуби тарбияланувчиси саналади. У бугунги кунгача Россиянинг ЦСКА Москва II, “Арсенал” Тула ва “Оренбург” клублари шарафини ҳимоя қилган. Шунингдек, Россия U-17 ва Арманистон U-19 жамоаларида ўйнаган. 2024 йилдан буён Арманистон миллий жамоаси аъзоси саналади”, – дейилади клуб хабарида.


Аввалроқ арманистонлик ярим ҳимоячи "Динамо"га келаётгани ҳақида маълум қилган эдик.



