

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Бугун томошабоп ўйин бўлди деб айта оламан. "Арал" жамоасини қўлга киритилган уч очко билан табриклайман. Бир неча бор вазиятлар яратдик, аммо ижро этишда озгина омад келмади.
- Жамоангиз хавфли вазиятлардан нима учун фойдалана олмади?
- Энди кўпроқ шу вазиятлар устида ишлашимиз керак бўлади. Шундан сўнг голлар ҳам бўлади.
- "ФарДУ" ўз олдига қандай мақсад қўйган?
- Биз Пролигада яхши иштирок этишни ва шу орқали юқорига кўтарилишни мақсад қилганмиз. Насиб қилса ғалабалар ҳам бўлади ва ўз мухлисларимизни хурсанд қиламиз.



