UZ

Сўнгги янгиликлар

00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  3 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  4 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1 17:22"Манчестер Юнайтед" Семеньо бўйича муваффақиятсизликдан кейин "Лейпциг" юлдузига кўз тикди  4 16:54"Атлетико" Сёрлотни 35-40 млн евро эвазига сотишга тайёр  1

Сергей Ковшов: "Жамоамиз бугун ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатди" Янгиликлар

Сергей Ковшов: "Жамоамиз бугун ўзининг энг яхши ўйинларидан бирини кўрсатди"

Олий лига 21-тур доирасида бўлиб ўтган “Қизилқум” – “Қўқон-1912” жамоалари баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида Қўқонликлар катта мураббийи Сергей Ковшов иштирок этди.

- Бугун биз сафарда ўйнашимизга қарамай ўзимизнинг энг яхши ўйинларимиздан бирини кўрсатдик.Футболчиларимиз бугун очко олиш учун барча ишни қилдилар. Бугунги ўйиндан барчамиз қониқдик ва йигитларимизга  ўйин учун раҳмат демоқчиман. Ҳисоб ўйинга яраша бўлди, бироқ вазиятлар бўйича биз уч очко олишга яқин эдик.

Отабек Ҳайдаров бугун жароҳатидан фориғ бўлиб майдонга қайтди. Биз уни Чирчиқдаги йиғинимиз мобайнида ўйинларга тайёрладик. Отабек бугун футбол ўйнай олишини кўрсатди.Ўзининг биринчи голини киритди. Ўйлайманки у ҳали жамоамизга кўп фойда келтиради.

Миржалол Қурбонов жароҳатидан сўнг ўйинга тўлиқ тайёр эмас эди. Балки кейинги турда  майдонга тушиши мумкин.

Навоийда жуда сифатли майдон ва барча қулайликларга эга бўлган стадион бор. Бундай майдонда қани энди ёшлигимга қайтиб футбол ўйнасам.


"Қўқон-1912" матбуот хизмати

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика